Хитой яна бир юлдуз футболчини чорламоқда

Осиё 25 Декабр 2016 3721

«ПСЖ»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ҳам фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин.

Франциядаги L'Equipe нашри маълумотига кўра, хитойликлар жамоаси вакиллари футболчи ҳамда унинг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиққан.

Бундан олдинги хабарларда, парижликлар жамоаси бош мураббийи Унай Эмери Анхелнинг охирги учрашувлардаги ҳаракатларидан қониқиш билдирмаётгани айтилганди.

24 декабрь куни эса парижликлар «Вольфсбург» ярим ҳимоячиси Дракслерни харид қилди.

Ўз вақтида «Реал»да юлдузлик онларини бошдан кечирган аргентиналик футболчи «ПСЖ»га 2015 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» сафидан ўтган. Жорий мавсумда ушбу 28 ёшли футболчи Франция чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: