Гризманн: ЕЧЛ финалидаги мағлубият Евро-2016 финалидаги муваффақиятсизликдан кўра оғирроқ бўлганди

Испания 25 Декабр 2016 949

«Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн 2016 йилги Чемпионлар Лигасида «Реал»га қарши кечган ва пенальтилар сериясидаги мағлубият билан тугаган ўйин унинг учун Франция терма жамоасининг Евро-2016 финалидаги муваффақиятсизлигидан ҳам аламли бўлганини тан олди.

«Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятни ҳазм қилиш жуда қийин кечди. Икки финал ҳам биз учун муҳим эди, лекин ЕЧЛдаги мағлубият Евро-2016 финалидаги муваффақиятсизликдан ҳам кўра аламли бўлган.

Биз 2 ҳафта фақат «Реал»га қарши ўйнаш учун тайёрланган, ҳатто ғалабамизни қандай нишонлашни ҳам орзу қилгандик. Афсуски аламли мағлубиятга учраган эдик», дея Гризманнинг сўзларини келтирган GQ.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: