Франция терма жамоаси футболчиси ўйин вақтидаги зарбадан хотирасини йўқотди

Жаҳон 24 Декабр 2016 2946

Мексиканинг «Тигрес» клубида тўп сурувчи франциялик футболчи Андре-Пьер Жиньяк Мексика чемпионатининг сўнгги турида "Америка"га қарши учрашувда рақиб жамоа футболчиси билан тўқнашувда олган жароҳатдан кейин шифохонага олиб кетилди. 

Футболчи учрашувнинг 2-бўлимида тўпга эгалик қилишга кураш вақтида бошининг энса қисмидан зарба олган. У йиқилиб тушиб, ўрнидан тура олмаган. Шифохонада футболчига хотирасини йўқотиш ташхиси қўйилган. Таъкидланишича, футболчининг жароҳати қанчалик жиддийлиги кейинроқ маълум бўлади. 

Футболчининг жароҳат олгани видеоси Univision Deportes’нинг YouTube-каналида пайдо бўлди.

Жиньяк «Тигрес»да 2015 йилдан бери тўп сурмоқда. У клуб сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол муаллифи бўлган. Бундан ташқари, футболчи Франция терма жамоаси сафида 33 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: