"Барселона" қизиқиш билдираётган ўйинчи жиддий жароҳат билан 7та ўйинда майдонга тушгани маълум бўлди

Испания 24 Декабр 2016 2464

Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Марио Фернандес сўнгги 7та расмий учрашувни курак бўйинчиларининг синиши жароҳати билан ўтказган. Бу ҳақда клуб шифокори ТАСС нашрига маълум қилди. 

"Марио – иродали футболчи ва инсон. "Монако"га қарши кечган жавоб ўйинида жароҳат олган бўлишига қарамай, Фернандес ўнг қўл курак бўйинчалари синган ҳолда ҳам ўйинларни тўлиқ ўтказди. У жамоага ёрдам беришни жуда хоҳлади. Албатта, у оғриқ қолдирувчи дорилар таъсирида ўйнади, бироқ бизга бу сабабли унинг ўйини ёмонлашгани сезилгани йўқ", – деди шифокор. 

26 ёшли Фернандес Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2 сентябрь куни "Монако"га қарши кечган ўйинда жароҳат олган эди. Ушбу учрашувда ЦСКА 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 

15 декабрь куни Фернандесга "Барселона" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: