«Атлетик» футболчиси Альваресда саратон аниқланди

Испания 24 Декабр 2016 1199

«Атлетик» жамоаси ҳимоячиси Ерай Альварес Лопесга қўрқинчли ташхис қўйилди, деб хабар қилмоқда Abс.es нашри. 21 ёшли футболчига жинсий аъзоси саратони ташхиси қўйилган. Футболчига зудлик билан жарроҳлик амалиёти зарурлиги айтилмоқда. Бильбао жамоаси президенти Хосу Уррутиянинг сўзларига кўра, эҳтимол, тиббий амалиёт келаси ҳафтада ўтказилиши мумкин. 

Альварес ноқулайликлар ҳис қила бошлагач, тиббий текширувлардан ўтган чоғида саратон аниқланган. 

Альварес ушбу мавсумда «Атлетик» учун 10та ўйинда майдонга тушган бўлиб, шундан тўққизтасида бошланғич таркибга киритилган эди. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: