Симеоне: «Атлетико»дан яхшироқ жамоа топа олмайман

Испания 23 Декабр 2016 618

Мадриднинг «Атлетико» футбол клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг таъкидлашича, жамоани яқин орада алиштириш ниятида эмас. Аргентиналик мутахассиснинг хизматларига Европадаги бир неча етакчи клублар қизиқиш билдирган. Улар орасида Миланнинг «Интер» жамоаси ҳам бор. 

«Йиллар ўтиб, статистика «Барселона» ва «Реал» Примерада ҳар доим ғалаба қозонишини кўрсатиб берганда, улар билан кураш олиб бориш деярли мумкин эмаслиги ойдинлашади. Бу мавсумни чемпионлик учун курашиб, якунласак зўр бўларди. Келажагим ҳақида тўхталадиган бўлсак, менинг «Атлетико»дан яхшироқ жамоа топишим қийин бўлади. Нима учун мени яхши кўрадиган ва дунёдаги ўз ўрнимни топишга кўмак берган клубда қолмаслигим керак?» - дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: