«Сельта» мураббийи раҳбариятдан клубни кучайтиришни талаб қилди

Испания 23 Декабр 2016 559

«Сельта» футбол клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццо қишки трансфер ойнаси вақтида бир қатор янги ўйинчиларни жалб этмоқчи. Унинг фикрича, бу жамоа ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун керакли қадам бўлади.

«Мен бу масалани клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламан. Агарда кўпроқ нарсага эришишни истасак, янги ўйинчиларни харид қилишимиз лозим. Бизда жароҳат олган футболчилар бор ҳамда ҳужум чизиғини кучайтирадиган ярим ҳимоячи ва қанот ўйинчиси керак. Ушбу масалани ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқамиз», - дея Бериццонинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Сельта» Испания чемпионатининг 16 туридан сўнг 21 очко билан турнир жадвалининг 13-ўринда бормоқда.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: