Роналду суриялик болаларга видео-мурожаат йўллади

Испания 23 Декабр 2016 5591

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду суриялик болалар видео-мурожаат йўллади. 

"Бу мурожаат суриялик болаларга аталган. Сизлар ҳозир жуда қийналаётганингизни биламиз. Мен машҳур футболчиман, бироқ ҳақиқий қаҳрамонлар – бу сизсиз. Умидингизни узманг. Дунё сиз билан. Биз сиз ҳақингизда қайғурамиз. Мен сиз биланман", – деди футболчи. 

Save the Children хайрия ташкилоти Роналду Ҳалаб ва Суриянинг бошқа ҳудудларидаги оилалар учун кийим, егулик ва дори-дармон олиш учун сахий эҳсон қилганини маълум қилди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: