"ПСЖ" "Вольфсбург" билан Дракслер борасида келишувга эришди

Германия 23 Декабр 2016 1277

"ПСЖ" германиялик ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер трансфери борасида "Вольфсбург" билан келишувга эришди. 

RMC Sport берган маълумотга кўра, трансфер 35 млн еврога баҳоланмоқда. "ПСЖ" 23 ёшли футболчи билан ҳам 4,5 йиллик шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. 

Бундан ташқари, қишки трансферлар вақтида "ПСЖ"ни Хесе Родригес тарк этиши мумкин. 23 ёшли футболчи ижара асосида "Лас-Пальмас"га ўтишга рози бўлган.

Маълум қилинишича, икки трансфер ҳам тез орада амалга оширилиши кутилмоқда. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: