Неймар тиз чўкиб илтимос қилган ҳимоячига "раҳм қилмади"

Футбол PLUS 23 Декабр 2016 6102

Авиаҳалокатга учраган "Шапекоэнсе" футболчиларига бағишланган хайрия ўйини вақтида ажойиб ҳолат юз берди. Ҳимоячилардан бири Неймар қаршисида тиз чўкиб, ундан ўзини дриблинг ишлатиб, ортда қолдирмасликни сўради.

Неймар дастлаб бунга рози бўлгандек ҳаракат қилган бўлса-да, кейин рақибга "раҳм қилиб ўтирмади".

"Ҳамжиҳатлик" ҳамда "Умид" жамоалари ўртасидаги ўйин 6:5 ҳисобида якунланди. 

Учрашувда авиаҳалокатда омон қолган Алан Рушел ҳам бир неча дақиқа иштирок этди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: