Неймар: Месси яқин орада янги шартнома имзолашига ишонаман

Испания 23 Декабр 2016 831

"Барселона" ҳужумчиси Неймар жамоадоши Лионель Мессининг клуб билан шартномасини узайтириши ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг июнь ойига қадар белгиланган. 

"Месси "Барселона"да қолади, деб умид қиламиз. У яқин орада янги шартнома имзолашига ишонаман. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, кам гол ураётган бўлсам ҳам мавсумдан қониқаяпман. Голлар ўз вақти билан келади. Мен жамоадошларим гол уришига ёрдам бераётганимдан жуда мамнунман", – деди Неймар. 

Жорий мавсумда Неймар Испания чемионатида 13та учрашувда иштирок этиб, 4та гол ва 6та голлик узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: