Неймар 2017 йилдаги асосий орзуси амалга ошишига ишонмоқда

Испания 23 Декабр 2016 1894

"Барселона" ҳужумчиси Неймар кейинги йилдаги асосий орзуси билан ўртоқлашди. Бразилиялик футболчи "Барселона" таркибида барча совринларни қўлга киритишни хоҳлаётанини таъкидлади. 

"Мен 2017 йилда "Барселона" билан барча совринларни қўлга киритишни хоҳлайман. Биз 3та мусобақада ҳам ғолибликка эриша оламиз деб ҳисоблайман", – деди Неймар. 

"Барселона" Испания чемпионатида 16-турдан кейин 34 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: