Қозоғистон Премьер-лигаси формати ўзгарди

Осиё 23 Декабр 2016 1199

Бугун Қозоғистон ПФЛ таклифига асосан мамлакат футбол федерацияси премьер-лиганинг янги форматини тасдиқлади.

Унга кўра, премьер-лиганинг 2017 йилги мавсуми янги формат бўйича ўтказилади.

Чемпионатда 12та жамоа уч даврали тизимда иштирок этади.

Ўтган йили эса 12та жамоа икки даврали тизимда иштирок этиб, 6та кучлини аниқлаган, сўнгра улар ўзаро ўйинларда ғолибни аниқлаб берган эди.

Легионерлар бўйича лимит ўзгармади. Ўйин қайдномасига кўпи билан 8 нафар легионер киритилиши мумкин, улардан кўпи билан 6 нафари майдонда ҳаракат қилиши мумкин.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: