Испания Кубогида 1/16 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди

Испания 23 Декабр 2016 1069

Испания Кубогининг 1/16 финали жавоб учрашувида «Атлетик» футбол клуби ўз уйида 3:0 ҳисобида «Расинг»ни мағлубиятга учратди. Голларни Хавьер Этчейта, Рауль Гарсия ва Иньяки Уильямслар киритди. «Атлетик» биринчи ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди ва шу тариқа турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.

Шунингдек, «Сельта» ҳам ҳар икки учрашувда«УКАМ Мурсия»дан устун келиб кейинги босқичга чиқди. «Алавес» «Химнастик»ни қийинчиликсиз ортда қолди. 

«Эспаньол» эса Испания Кубогидаги иштирокини кутилмаганда якунлади. Жамоа 1/16 финал босқичида Сегунда вакили «Алькоркона»га имкониятни бой бериб қўйди. Барселонадаги «РКДЭ — Корнелья-Эль Прат» стадионида кечган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Қўшиб берилган вақтда ҳам ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Унда эса «Алькоркона» футболчиларининг қўли баланд келган — 4:3.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: