Дортмунднинг «Боруссия» клуби янги футболчи харид қилмоқда

Германия 23 Декабр 2016 1792

Дортмунднинг «Боруссия» футбол клуби Леверкузеннинг «Байер» жамоаси билан 27 ёшли ҳимоячи Омер Топракнинг трансфери юзасидан келишувга эришди. Футболчи дортмунд клубига келаси ёзда ўтадиган бўлди, деб хабар берди Bild. Кутилишича, Топрак «Боруссия» билан 4 йиллик шартномага имзо чекади. Манба маълумотларига кўра, трансфер миқдори 12 миллион еврони ташкил этади.

Ҳимоячининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.

Топрак Бундеслиганинг жорий мавсумида 11 учрашувда иштирок этиб, 4 та сариқ карточка олди. «Байер» 16 турдан сўнг 21 очко билан турнир жадвалининг 9-ўрнида бормоқда. «Боруссия» (27 очко) 6-поғонада.


 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: