«Шапекоэнсе» Жанубий Америка Кубогини қабул қилиб олди

Жаҳон 22 Декабр 2016 965

Жанубий Америка Кубоги чоршанба оқшомида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси вакилларига топширилди. Колумбиядаги авиаҳалокатда деярли барча футболчиларидан айрилган жамоага финалдаги рақиб бўлган «Атлетико Насьональ» ушбу мукофотни топширишни сўраганди.

Либертадорес-2017 учун Парагвай пойтахти Асуньсон шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш маросими вақтида клуб раҳбариятига ушбу мукофот топширилди. «Атлетико Насьональ»га эса Fair Play учун мукофот тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрда Колумбияда авиаҳалокатга учраган самолётда 71 нафар одам, жумладан жамоанинг 19 нафар футболчиси вафот этганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: