Манба: Агар Мессининг молиявий талаблари бажарилмаса, у «Барселона»дан кетади

Испания 22 Декабр 2016 3265

«Барселона» ва Лионель Месси ўртасидаги шартнома узайтирилиши ўз-ўзидан амалга ошмайди. Испания телевидениесидаги Estudio Estadio кўрсатувида шу ҳақда фикр юритилди.

Дастурнинг твиттердаги саҳифасида Месси ўз дўстларидан бирига агар «Барселона» ўзи истаган пулни тўлашга рози бўлмаса, ҳатто Хитой клубига ўтиб кетиши ҳам мумкинлиги ҳақида гапирган. Испаниядаги журналистлар у бу ҳақда «Челси» ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасга айтганини тахмин қилишмоқда.

Бундан олдинги хабарларда, Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби Мессига 100 млн евро миқдоридаги маошни назарда тутувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилгани айтилганди. 

Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган. Айни вақтда шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: