Испания кубоги. «Севилья» ва «Эйбар» кейинги босқичга йўл олди

Испания 22 Декабр 2016 541

Испания кубоги 1/16 финалидан ўрин олган иккита учрашув якунланди. Унга «Севилья» ва «Эйбар» навбатдаги босқичда иштирокларини давом эттирадиган бўлишди.

«Севилья» ўз уйида нуфузи жиҳатдан Испаниянинг 4-дивизиони вакили «Форментера» жамоасини қабул қилиб, рақиблар дарвозасига 9та, иккита ўйинни қўшиб ҳисоблаганда 14та гол киритди ва кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.

Яна бир йўлланмани эса «Эйбар» Ла-Лиганинг бошқа бир вакили «Спортинг» Хихондан тортиб олди. Биринчи учрашувда меҳмонда ғалаба қозонган жамоа иккинчи учрашувда ўз уйида ҳам хихонликлардан устун келди — 3:1. Икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Эйбар» 1/8 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Испания кубоги, 1/16 финал
Жавоб учрашувлари

Севилья – Форментера 9:1 (6:0)
Голлар:
Гансо (14), Вьетто (22, 43, 45), Бин Йеддер (24, 55, 88) Сарабия (27, 77) – Габриэл (61).
Севилья: Сория, Корреа (Борха Лассо, 49), Рами, Колодзейчак, Кийотаке, Сарабия, Гансо, Краневиттер, Иборра (Диего Гонсалес, 86), Бин Йеддер, Вьетто.
Дастлабки учрашув: 5:1

Эйбар – Спортинг Хихон 3:1 (2:0)
Голлар:
Кике (1, 46), Гонсалес (44) – Санчес (89).
Эйбар: Йоэль, Капа, дос Сантос, Жунка, Гальвес (Лежен, 46), Ривера, Хота, Эскаланте (Пенья, 75), Гонсалес, Кике (Нано, 62), Бебе.
Спортинг Хихон: Мариньо, Хуан Родригес, Канелья, Бабен, Дуглас Перейра, Касес (Кристиан, 83), Хави Торрес, Кармона (Афиф, 64), Родригес, Бурги (Санчес, 64), Вигера.
Огоҳлантиришлар: Ривера (23), Гальвес (30), Вигера (49), Капа (63), Хави Торрес (80).
Дастлабки учрашув: 2:1.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: