Испания кубоги. «Барселона» етакчиларсиз ҳам рақибини тор-мор келтирди

Испания 22 Декабр 2016 3099

Испания кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган яна бир учрашув якунланди. «Барселона» 64 минг томошабин қаршисида «Эркулес»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги қисмида иккита тўп киритган каталонияликлар, иккинчи бўлимда рақибни аяб ўтиришмади. Месси-Суарес-Неймар учлигисиз ҳаракат қилган жамоада Арда Турон катта саҳнага чиқди. Ярим соатда турк футболчиси хет-трек қайд этган бўлса, жамоанинг янги футболчиси Пако Алькасер ниҳоят расмий учрашувда ҳам «Барселона» сафидаги голини киритишга муваффақ бўлди.

7:0 ҳисобида якунланган ўйин, икки учрашув натижасига кўра 8:1 кўринишини олди ва Луис Энрике шогирдлари янги йилга қадар давом этадиган танаффусга Испания кубогининг 1/8 финал иштирокчиси сифатида чиқиб кетадиган бўлди.

Испания кубоги, 1/16 финал
Жавоб учрашуви

Барселона – Эркулес 7:0 (2:0)
Голлар:
Динь (37), Ракитич (45, пенальти), Рафинья (50), Турон (55, 86, 89), Пако Алькасер (73).
Барселона: Силлессен, Алеиш Видаль, Умтити, Динь, Маскерано, Суарес, Андре Гомеш, Рафинья, Ракитич, Турон, Пако Алькасер.
Эркулес: Рико, Рохас, Пенья, Дальмау, Буэсо (Майнц, 54), Миньяно, Фернандо, Хосе Гаспар (Ньето, 46), Чечу, Чека, Беррокаль (Салинас, 69).
Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (42) - Пенья (42).
Дастлабки учрашув: 1:1

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: