ФИФА президенти: Россиядаги ЖЧ-2018 допингдан холи бўлади

Жаҳон 22 Декабр 2016 788

ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилдики, 2018 йили Россия мезбонлик қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати допинг масаласида «тоза» бўлади.

«Жаҳон чемпионатларида допинг юз фоиз назорат қилинади. Бразилия ва ЖАРда ўтган охирги мундиаллар вақтида барча аксилдопинг дастурлар  ФИФА томонидан назорат қилинганди, Россияда ҳам худди шундай бўлади. Тест синовлари WADA аккредитацияларига эга лабораторияда ўтказилади. Бу «тоза» жаҳон чемпионати бўлади», — дея ушбу спорт амалдорининг сўзларини келтирган Marca.

2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда ўтказилади: Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов-на-Дон.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: