«Барселона» «Зенит» ярим ҳимоячисини «Ювентус»дан илиб кетмоқчи

Испания 22 Декабр 2016 1212

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби Россиянинг «Зенит» ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аксель Витсель учун кураш бошлади, деб хабар бермоқда Calciomercato. Манба маълумотларига кўра, кўк-анорранглилар ўйинчини январда харид қилиш ниятида эмас, бироқ келаси йилнинг ёзида унга анча қизиқ таклиф билан чиқишлари мумкин. Бу даврда футболчининг петербург клуби билан шартномаси ҳам ўз якунига етади.

Бунга қадар Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳам Витселнинг хизматларига қизиқиш билдирганди. Аввалроқ, 27 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасида ҳаракат қилиш учун 28-рақамни танлаб қўйгани, «Ювентус» бош директори Жузеппе Маротта эса клуб ўйинчининг трансфери юзасидан иш олиб бораётганини тасдиқлагани ҳақида хабарлар тарқади. Турин клуби «Зенит» билан Витселни яқин 10 кун мобайнида харид қилиш учун бор имкониятини ишга солган ҳолда музокара ўтказмоқда.
 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: