Балотелли АПЛ жамоалари билан музокара ўтказмоқда

Франция 22 Декабр 2016 2407

Агент Мино Райола ўз мижозларидан бири, айни вақтда Франция чемпионатида муваффақиятли равишда ўйнаётган Марио Балотелли кейинги мавсумда Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Биз Англиядаги клублар билан музокаралар ўтказмоқдамиз. Лекин аниқ бир жамоа ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳамиша Марио ўз формасини тиклаб олишига ишонч билан қарардим. У «Ливерпуль»даги охирги мавсумда ҳам яхши ўйнаётганди.

Аммо афсуски, Клопп унга имконият бермади. Марио ўзининг қандайлигини бошқаларга эмас, ўзига исботлайди», – дея Райоланинг сўзларини келтирган Goal.com.

Балотелли «Ливеруль» сафида 2014/15 йилги мавсумда ўйнаганди. У мерсисайдликлар жамоасида ўтказган 28 ўйинида 4 гол урган.

2016/17 йилги мавсумда италиялик ушбу ҳужумчи «Ницца» сафида 12 ўйин ўтказди ва 9та гол урди. Айни вақтда бу жамоа Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: