Аргентинада Месси йил спортчиси деб топилмади

Жаҳон 22 Декабр 2016 3276

Теннисчи Хуан-Мартин дель Потро Аргентинада йил спортчиси деб топилиб, "Олимпия-де-Оро" мукофоти билан тақдирланди.

Бу мукофот спорт журналистлари орасида ўтказилган сўров якунларига кўра йилнинг энг яхшиси деб топилган спортчига топширилади. Дель Потро бу мукофотга иккинчи марта эга бўлмоқда. 2016 йилда у Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада кумуш медаль олди, шунингдек жамоа баҳсларида Дэвис Кубогини қўлга киритди.

"Месси ҳам бу мукофотга лойиқ эди. У бу йилда ақлбовар қилмас ишларни амалга оширди. Эҳтимол, мен бу мукофотни олганим адолатсизлик ҳамдир. Аммо биламанки, биз ҳаммамиз мамлакатимиз учун қўлдан келган барча ишни қиламиз", дея дель Потронинг сўзларини келтирган La Nacion.

Овоз бериш натижаларига кўра дель Потро миллий терма жамоа ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги охирги учрашувдан кейин терма жамоа футболчилари билан бирга журналистлар қаршисида чиққан ва бундан кейин терма жамоа футболчиларининг ҳеч бири журналистлар билан гаплашмаслиги ҳақида эълон қилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: