«Реал»нинг 2017 йилги трансферлардаги асосий нишони маълум

Испания 21 Декабр 2016 8140

Мадриднинг «Реал» клуби 2017 йил ёзида трансферлар вақтида фаол ҳаракатланди.

Ole хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Зайнидин Зидан  «Ювентус»нинг аргентиналик ёш ҳужумчиси Пауло Дибалани таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

AS хабарига кўра эса, «Реал» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси, 27 ёшли Пьер-Эмерик Обамеянгни қўлга киритишга уриниб кўради. Агар габонлик футболчи билан шартнома имзоланмаса, мадридликлар эътиборини Пауло Дибалага қаратади.

Бундан аввал испан нашрлари «Барселона» Дибалага қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзганди.

Италия чемпионатининг 17 туридан кейин Дибал 10 учрашув ўтказган, 3 гол урган ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.

«Реал»га қўлланган тақиқлар юмшатилди

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: