"Реал" мухлислари Хамес трансферга қўйилишини маъқул кўришмоқда

Испания 21 Декабр 2016 1006

Испаниянинг AS нашри “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Хамес ҳақида ўз ўқувчиларининг фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказди. Ўқувчилар мадридликлар Хамесни сотиши керакми ёки йўқ деган, саволга жавоб беришлари керак эди.

Сўровнома натижаларига кўра, ўқувчиларинг 70,85 фоизи колумбиялик футболчининг трансферини маъқуллашган.

Аввалроқ футболчи бошқа жамоа ўтишга рози экани, бироқ жамоа уни қишки трансферлар вақтида сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: