«Реал» Хамесни қишда бошқа жамоага қўйиб юборишга рози

Испания 21 Декабр 2016 1361

«Реал» жамоаси ўз ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан январдаги трансферлар вақтида хайрлашишни режа қилмаган.

Лекин Marca нашри хабарига кўра, қироллик клуби ушбу колумбиялик футболчи кетишни истаса, унга қаршилик ҳам қилмайди.

Шу билан бирга мадридликларнинг талаби ўзгармай қолаверади: «Реал» ёки ёзгача кутишни сўрайди, ёки футболчининг шартномасида белгиланган бадал пулини тўлашни талаб қилади.

Cadena SER хабарига кўра эса, бош мураббий Зайнидин Зидан футболчининг жамоадан кетишига рози, аммо Перес бунга қаттиқ қаршилик қилмоқда.

Бундан аввалги хабарларда, 25 ёшли хавбек Британия визасини олгани ҳамда «МЮ» ёки «Челси» жамоаларидан бирига ўтиши айтилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: