«Реал» АПЛдан дарвозабон сотиб олиш фикридан қайтмаяпти

Испания 21 Декабр 2016 1635

Мадриднинг «Реал» клуби «Челси» билан дарвозабон Тибо Куртуанинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Express.

2017 йилнинг ёзидан бошлаб мадридликларга трансфер қилиш учун яна рухсат берилади. Шундан сўнг улар бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Куртуа ўтган йилдаёқ «Реал»га кўчиб ўтиши мумкин эди. Бироқ Антонио Конте уни сотишни истамаганди. 

24 ёшли дарвозабон «Челси»га ижарадан қайтиб келгач, 2014 йилдан бошлаб доимий фаолият юритмоқда. Жорий мавсумда у 17 учрашувда майдонга чиқиб 11 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: