Испания суди «Неймар иши»ни ёпди

Испания 21 Декабр 2016 1089

Испания суди "Барселона" ҳамда прокуратора Неймарнинг трансфери вақтидаги солиқ тўлашдан бош тортишга оид ишда келишувга эришганини маълум қилди. 

Неймар, "Барселона"нинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу ва собиқ президент Сандро Росселга қарши иш ёпилди. Каталониялик солиқ тўлашдан бош тортганлиги сабабли 5,5 млн еврога товон пули тўлайди. 

Маълумот учун, Неймар 2013 йилда "Сантос"дан "Барселона" таркибига ўтганди. Испания ОАВ маълумотларига кўра, "Барселона" футболчи учун 83,3 млн евро пул тўлаган, бироқ маблағнинг бир қисми трансфер расмийлаштирилаётган вақтда солиқ тўламаслик мақсадида бекитилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: