Испания кубоги. «Вильярреал» ва «Реал Сосьедад» 1/8 финалга йўлланма олди

Испания 21 Декабр 2016 691

Испания кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган икки жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Иккала учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этилди.

«Вильярреал» ўз уйида қуйи дивизион вакили «Толедо» билан учрашди. Биринчи учрашувда барча масалага ойдинлик киритиб олган «Вильярреал» жавоб учрашувида деярли иккинчи таркибни майдонга туширди ва ортиқча куч сарфламасдан дурангга эришиб нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

1/8 финалга йўл олган жамоа «Реал Сосьедад» бўлди. Худди биринчи тўхталган учрашувмизда бўлгани каби бу баҳсда ҳам биринчи ўйинда барча масалага ойдинлик киритиб бўлинганди. Натижада Сан-себастьяндаги учрашув гўёки ўртоқлик учрашувидек ўтди - 1:1. Биринчи ўйиндаги ғалаба «Сосьедад»ни «Вальядолид»дан устун келиб кейинги босқичга чиқишига сабаб бўлди.

Испания Кубоги, 1/16 финал
Жавоб учрашувлари

Вильярреал – Толедо 1:1 (0:0)
Голлар:
0:1 – 57 Вилья, 1:1 – 60 Пато.
Вильярреал: Барбоса, Хосе Анхель, Руис (Пау Торрес, 80), Альваро Гонсалес, Марио Гаспар, Дос Сантос, Сориано (Суарес, 67), Родри Эрнандес, Ндиайе, Пато (Сансоне, 76), Борре.
Дастлабки учрашув: 3:0

Реал Сосьедад – Вальядолид 1:1 (1:1)
Голлар:
1:0 – 12 Хуанми, 1:1 – 44, автогол Гонсалес.
Реал Сосьедад: Рульи, Гонсалес, Берчиче, Сальдуа, Мартинес, Прието, Пардо (Гастаньяга, 80), Сурутуса, Ойарсабаль (Конча, 88), Хуанми (Каналес, 67), Виллиан Жозе.
Вальядолид: Торрес, Лопес, Перес, Эчеберрия, Анхель Гарсия, Серхио Маркос (Хосе Арнаис, 65), Лопес (Альберто Гитиан, 69), Жордан, Леау, Мичел (Мата, 73), де Томас.
Огоҳлантиришлар: Лопес (64), Альберто Гитиан (74).
Дастлабки учрашув: 3:1

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: