Испания кубоги. «Атлетико» ва «Лас-Пальмас» 1/8 финалда, «Малага» мусобақани тарк этди

Испания 21 Декабр 2016 734

Испания кубоги 1/16 финалидан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтди.

«Атлетико» ўз уйида «Гихуэло» жамоасини қабул қилиб иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:1. Биринчи учрашувни Симеоне шогирдлари 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашганди.

«Малага» эса кутилмаганда мусобақа билан хайрлашди. Жамоа қуйи лига вакили «Кордова» 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Биринчи ўйинда ҳам кучсизроқ деб баҳоланган жамоа 2:0 ҳисобида устун келганди.

Кейинги босқич йўлланмасини шунингдек «Лас-Пальмас» ҳам қўлга киритди. Жамоа «Уэска»га қарши биринчи ўйиндаги дуранг натижадан (2:2) кейин, жавоб учрашувида ўзига керакли бўлган натижага эриша олди — 2:1.

Испания кубоги, 1/16 финал

Атлетико – Гихуэло 4:1 (4:0)
Голлар:
Гайтан (17), Корреа (22), Хуанфран (29), Торрес (45) – Пино (80).
Атлетико: Мойя, Савич, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько, Гайтан (Феррейра Карраско, 74), Сауль (Черчи, 61), Корреа (Гамейро, 74), Парти, Хуанфран, Торрес.
Четлатиш: Руис Матарин (33, Гихуэло).
Дастлабки учрашув: 6:0.

Лас-Пальмас – Уэска 2:1 (1:0)
Голлар:
Гарсия (14), Падрон (60) – Килиан Грант (90+3).
Дастлабки учрашув: 2:2.

Малага – Кордоба 3:4 (2:2)
Голлар:
Сандро Рамирес (18, 39), Сантос (88) – Пьоваккари (28, 41), Риос (68, пенальти, 89).
Дастлабки учрашув: 0:2.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: