Гризманн ўзининг АПЛга ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Испания 21 Декабр 2016 1371

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзининг бошқа клубга ўтиши ҳақида ОАВда тарқалган маълумотларга муносабат билдирди. 

"Ўзимни "Атлетико"да яхши ҳис қилаяпман. Ростини айтганда, клубни тарк этишни режалаштирганим йўқ. Барча мени АПЛ клубига ўтишим ҳақида гапирмоқда, бироқ мен ҳамон Мадриддаман. "Реал"ми? Менинг жамоамдан у ерга ўтиш жуда қийин. Мен ҳам буни синаб кўришга иштиёқманд эмасман. Бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ", – деди Гризманн. 

Аввалроқ, Гризманнга "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" қизиқиш билдирган ва ўйинчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасини ёқтиришини айтган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: