Футбол оламидаги энг можароли иншоот қурилиши учун кетган маблағ миқдори маълум бўлди

Россия 21 Декабр 2016 3777

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қад ростлаган «Крестовский» стадионининг умумий бюджети миқдори аниқ бўлди.

Унга кўра, 10 йилга яқин вақт мобайнида қурилган ушбу стадион учун кетган харажат миқдори 41 млрд рублни ташкил этган. Бу ҳақда Федерация Кенгаши аъзоси Вадим Тюльпанов матбуот анжуманида маълум қилган.

«Бу стадионга тахминан 41 млрд рубль сарфланди. Умид қиламанки, бу сумма билан чегараланамиз ва бошқа харажатлар қўшилмайди. Камида шунга умид қиламан.

Стадион қурилишидаги асосий муаммолардан бири лойиҳа чизмаси муалифи япон архитекторининг ўлими бўлганди. Шу сабаб бошида киритилган жуда кўп таклифлар амалга оширилмасдан қолиб кетди. Лойиҳани бошқалар қайта ишлаб чиқишига тўғри келди. Бу стадион қурилишининг кечикиши учун жуда катта сабаб.

Тушунаман, 10 йил — қурилиш учун жуда катта муддат. Ҳаттоки, у стадион бўлса ҳам. Аммо энг асосийси, у музлатиб қўйилмади ва охирига қадар қурилди», — дея Тюльпановнинг сўзларини келтиради Rambler News Service.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: