«Атлетик» ўз етакчиси билан шартномани узайтирди

Испания 21 Декабр 2016 482

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумчи Ариц  Адурис билан шартномани узайтиргани тўғрисида маълумот тарқатди.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, 35 ёшли футболчи билан янги шартнома 2018 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлади. Янги шартномада бадал пули 40 млн евро деб кўрсатиб ўтилган.

Адурис жорий мавсумда Испания чемпионатининг 14 учрашувида иштирок этган бўлиб, 6 гол ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: