Собиқ футболчининг фикрига кўра, «Реал»га Месси ҳам керак бўлмайди

Испания 20 Декабр 2016 1765

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Гутининг фикрига кўра, ҳозирда мадридликлар таркибига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритиш зарур эмас. Гути «Қироллик клуби»га «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси керак бўлиши мумкинлги ҳақида берилган саволга шу тариқа жавоб берган.

«Месси? «Реал»га ҳеч ким керак эмас. Жамоа жуда кучли ва бу ҳозирги реал ҳолат. Балки, Мессига «Реал» сафидан жой топилган бўларди. Аммо «Барселона»да ҳам «Реал» футболчилари худди унинг даражасида бўларди», — деган Гути испан телевидениесига берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: