Симеоне «Атлетико»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Испания 20 Декабр 2016 999

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне яна бир марта ўз келажаги хусусидаги саволга жавоб қайтаришига тўғри келди. Аргентиналик мутахассис ҳозирги ишида диққатини чалғитмасдан ишлашда давом этишини қайд этиб ўтган.

«Қийинчиликлар юзага келганида, мен ўзимга ишонч янада ортишини ҳис қиламан. Мен шундайлигимча туғилганман ва қийинчиликлар мени тоблайди.

Биз ҳозир ўз ўйинимизни кучайтириш тўғрисида қайғуришимиз лозим. Ҳозирда ўзимиздан кутилган барқарор ўйинни намойиш эта олмаяпмиз. Бу менга янги вазифалар қўяди.

Вазифалар ҳамиша бугун учун қўйилади, келажак эса ўзимиз бажарадиган ишлар самарасидир. Кучларни жамлашимиз ва ирода кўрсатиб, муваффақиятларга эришишимиз зарур. Мен 5 йилдан буён фарзандларимни ҳар куни кўра олмаслик шароитида яшамоқдаман. Лекин мен ҳозир «Атлетико»да эканман, демак шу клубда ишлашни истамоқдаман», — дея Симеоненинг сўзларини келтирган Marca.

Бунгача Испания ва Аргентинадаги нашрларда «Атлетико» Симеоне ўрнига «Ривер Плейт» мураббийи Марсело Гальярдони тайинлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Ундан олдинроқ эса Симеоне Европанинг бошқа жамоаларида пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Симеоне ва «Атлетико» ўртасидаги шартнома 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: