Россия Сочида ўртоқлик учрашуви ўтказади

Россия 20 Декабр 2016 552

Россия терма жамоаси Бельгия терма жамоасига қарши 2017 йилнинг 28 март куни ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу учрашув Сочи шаҳридаги «Фишт» стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи сайтида маълум қилинган.

«Ўйин бошланиш вақти кейинроқ маълум қилинади», — дейилган хабарда.

Бу учрашув «Фишт» стадиони реконструкциясидан кейинги илк учрашув бўлади. Сочидаги стадионда 2017 йилги Конфедерациялар Кубоги гуруҳ босқичидаги ўйинлар ҳамда турнир ярим финал ўйинларидан бири, шунингдек, 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали ва чорак финали ўйинлари ўтказилиши белгиланган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: