«Реал» собиқ футболчиси фикрига кўра, Роналду яна «Олтин тўп» совринини қўлга киритади

Испания 20 Декабр 2016 1119

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятовичнинг фикрига «қаймоқранглилар» форварди Криштиану Роналду яна бир «Олтин тўп» совринини қўлга кирита олишга қодир.

«Роналду яна битта «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Ўйлашимча, кейинги мавсумда бу соврин учун унинг Месси билан имкониятлари тенг. Мен 2016 йил «Реал». учун муваффақиятли келади деб олдиндан айтгандим. Улар ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучишди. Испания чемпионатини ҳисобга олмасак, бундан ортиғини жамоадан кутиб бўлмасди. Аммо 2017 йилда мадридликлар мамлакат чемпионатида ҳам зафар қучишига ишонаман», — деган Миятович AS хабарида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: