«Реал» бразилиялик 17 ёшли истеъдодни харид қилмоқчи

Испания 20 Декабр 2016 1467

Мадриднинг «Реал» футбол клуби Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби аъзоси 17 ёшли Аугусто Сезар Вериссимо Калваннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» ушбу футболчини яқин орадан харид қилмоқчи. Тахминларга кўра, Калван аввалига «Кастилия» («Реал» захира жамоаси)да ҳаракат қилади. 

Калваннинг «Сан-Паулу» билан шартномаси 31 декабрь куни ўз якунига етади ва футболчи уни узайтиришни истамаяпти - бразилия жамоасида у доимий ўйин амалиётига эга эмас ҳамда захира ўриндиғида ўтириш нияти йўқ.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: