Nike вице-президенти Роналду нима учун қора бутсани ёмон кўришини айтди

Испания 20 Декабр 2016 2782

Nike вице-президенти Макс Блау "Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду учун бутса қандай тайёрланиши ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича, футболчи қора рангдаги бутсаларни секинлик ҳиссини уйғотгани учун ёмон кўради. 

"Барчаси Роналдудан бошланади, у янада кучлироқ бўлиши мумкин, бироқ бизнинг ёрдамимизга муҳтож эканини айтади. Биз унга ёрдам бериш учун янги бутса ўйлаб топишимиз керак бўлади. Mercurial Superfly ҳам шу тариқа пайдо бўлган. 

Барча ўйинчи ўз севимли рангига эга ва оёқ кийимнинг ранги футболчи бошида кимёвий жараёнларни фаоллаштириши илмий томондан ҳам тасдиқланган. Ўзингни яхши қилсанг, ўйининг ҳам яхши бўлади. Ранг ишонч беради. 

Мисол учун, Криштиану Роналду қора рангдаги бутсаларни ёмон кўради. Сабаби улар секин ҳаракатланаётгандек кўринади, у бўлса тезликни ҳис қилишни яхши кўради", – деди Блау Goal'га берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: