Месси «Барселона» билан янги шартнома борасида бир қарорга келди

Испания 20 Декабр 2016 3361

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан янги шартнома борасида бир қарорга келган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи клубда қолишга рози бўлган ва тез орада янги шартномага имзо чекади. Олдинроқ футболчига бўлаётган бошқа ўта юқори маошли таклифлар сабаб шартноманинг узайтирилиши бўйича турли муаммолар юзага келаётганди. Аммо Мессининг ўзи «Барселона»да қолишни истади.

Янги шартнома 2017 йилнинг бошида, Испания чемпионатида юзага келадиган қисқа танаффус пайтида имзоланиши кутилмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: