Хамес «Реал»ни ёзга қадар тарк этмайди

Испания 20 Декабр 2016 829

Мадриднинг «Реал» футбол жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес  «Қироллик клуби»ни қишки трансфер ойнаси вақтида тарк этмайди, деб хабар берди Marca.

Манба маълумотларига кўра, жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штати колумбиялик футболчини ёзга қадар таркибда олиб қолиш ҳаракатида. Хамес мавсум якунида клубни ўзгартиришни истаса, испан грандида бу масала кўриб чиқилади.

Маълумот учун, колумбиялик «Реал»ни тарк этиши ҳақида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Япониянинг «Касима Антлерс» клубига қарши кечган финал учрашувидан (4:2) сўнг маълум қилганди. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Бироқ клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва ўйинчиларга унинг бу сўзлари маъқул келмаган. «Реал» сардори Серхио Рамос эса Хамес бундай баёнотлар учун ноқулай вақт топганини айтиб ўтди.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: