«Барселона» ярим ҳимоячиси Луис Энрикедан норози экани ошкор бўлди

Испания 20 Декабр 2016 1829

«Барселона» футбол клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг ўзига нисбатан муносабатидан норози бўлган. Бу ҳолат Испания чемпионатининг 16-тури доирасида «Эспаньол»га қарши кечган учрашувдан (4:1) сўнг юз берди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Нашр маълумотларига кўра, хорватиялик футболчига ушбу беллашувда майдонга туширилмагани ёқмаган. Беллашувдан аввал эса хавбекда жароҳат борлиги хабар қилинганди, аммо аслида эса у шай ҳолатда бўлган. Ракитич нима учун Энрике унга нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлаётганини тушунмаяпти.

Маълумот учун, хорватиялик футболчи «Барселона» таркибида жорий мавсумда 12 учрашув ўтказиб, иккита тўп киритган.


 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: