«Атлетик» «Сельта» билан ўйинда ғалабани илиб кетди

Испания 20 Декабр 2016 324

«Атлетик» футбол клуби Испания Примерасининг 16-тури доирасида «Сельта»ни мағлубиятга учратди. Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионида кечган беллашув 2:1 ҳисобида якунланди. 

Яго Аспас иккинчи бўлим бошларида ҳисобни очди. «Сельта» 80-дақиқада Факундо Ронкалья иккинчи сариқ карточкани олганидан сўнг бир киши кам бўлиб қолди. Ариц Адурис 82-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Микель Сан-Хосе қўшиб берилган вақтда мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

«Атлетик» (26 очко) Примера турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. «Сельта» (21) эса 13-ўринда.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: