Яна бир юлдуз футболчи фаолиятини АҚШда якунламоқчи

Испания 20 Декабр 2016 1151

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини қаерда якунламоқчи экани ҳақида гапириб берди.

«Фаолиятимни АҚШда якунлашни истайман. Менга бу мамлакат жуда ёқади. Болаларим билан миллий баскетбол лигасининг барча учрашувларига ташриф буюришни истайман. Мен аллақачон у ерда ўзимни тасаввур қилишни бошлаганман. Қайси шаҳар, ҳозирча билмайман. Балки Майамидир? Бекҳэм раҳбарлигидаги жамоада тўп сурсам яхши бўларди», — дея Гризманнинг сўзларини келтиради RMC.

25 ёшли футболчининг «Атлетико» билан шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: