Зидан: 2016 йил "Реал" учун ажойиб кечди

Испания 19 Декабр 2016 1174

"Реал Мадрид" бош мураббийи Зинедин Зидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эришилган ғалабадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"2016 йил ажойиб кечди. Барча учун ва ўйинчилар учун ҳам. Бу аъло даражадаги йил бўлди ва мен ишимизни яхши бажарганимиздан бахтлиман. Бу осон бўлмади. Ҳозирги совринларга эришиш учун сабр қилишимизга тўғри келди. Яхшиямки, бу жамоа ҳеч қачон таслим бўлмайди ва шу сабабли бундай чўққини забт этди.

Бу мавсум жуда узун бўлишини билган эдик. Энди эса оиламиз билан таътилга борамиз. Умид қиламанки, "Реал" кейинги йилда ҳам шу йўналишда давом этади", – деди Зидан. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: