Видео: Рамос ва Роналду журъатсиз ҳакамнинг устидан кулишди

Испания 19 Декабр 2016 4183

Мадридликлар жамоасининг икки юлдузи замбиялик реферини мазах қилишди.

Камералар бу икки футболчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали охирида суҳбатлашиб турган вазиятни пайқаган.

Ўйиннинг 90-дақиқасида «Реал» сардори Серхио Рамосга японияликлар футболчиси Му Канадзаки ўзини айланиб ўтганида уни қўли билан тортиб йиқитганди. Учрашувни бошқариб борган замбиялик ҳакам Жэнни Сиказуэ қоидабузарлик туфайли ўйинни тўхтатди ва Рамосга сариқ карточка кўрсатиш мақсадида чўнтагини кавлай бошлади. У мадридликлар ҳимоячисини ёнига чақирди, аммо Рамосга сариқ карточка кўрсатмасликка қарор қилди. Рамос бунгача сариқ карточка олганди ва иккинчи сариқ карточка кўрсатилса, майдонни тарк этишига тўғри келарди. 

Қўшимча бўлимларда «Реал» ғалабани ўз томонига оғдирди ва бош совринни қўлга киритди.

Ўйиндан кейин Рамос майдон четида Роналду билан ушбу вазиятни кулги билан муҳокама қилган. У ҳакам ўзига сариқ карточка беришга журъат қила олмаганини, рефери чўнтагидан сариқ карточка олиб, яна қайтиб жойига солиб қўйганини қўл ишоралари билан кўрсатган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: