Суарес: «Месси худди PlayStation'дагидек ўйнамоқда»

Испания 19 Декабр 2016 1380

Испания чемпионати доирасида «Эспаньол» клубига қарши кечган ва 4:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган Каталония дербисида ўйиндан сўнг бу ўйиндаги голларнинг 2тасига муаллифлик қилган «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўз жамоадоши Лионель Месси ҳақидаги фикрини айтиб ўтди.

«Лео худди PlayStation'дагидек ўйнамоқда. Кўриниб турибдики, у бахтиёр.

Умид қиламанки, у клубда қолади. Якуний қарорни фақат ўзи қабул қилиши керак», дея Суареснинг сўзларини келтирган Marca.

Аввалроқ Суарес ва Неймар «Барселона» билан шартномасини 2021 йилгача узайтиришганди. Месси билан эса бу борада музокаралар давом этмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: