Роналду: Криштианудан доимо кўп нарсани кутишади

Испания 19 Декабр 2016 1381

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ўйинига билдирилган танқидга муносабат билдирди. 

"Доимо Криштианудан керагидан ортиғини кутишади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемионати финали жуда қийин бўлди. Биз "Касима" бу даражада кучли ўйнашини кутмаган эдик. Бироқ бу ҳал қилувчи ўйин бўлгани учун чидашингизга тўғри келади. 

Бу "Олтин тўп" топширилганидан кейинги ажойиб ҳафта бўлди. Йилнинг идеал якуни бўлди. Мен ўз жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бўлмаганида бу шахсий мукофотларга эриша олмасдим", – деди Роналду La 1 каналига берган интервьюсида. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: