Луис Энрике: Асосийси – мавсум якунига кўра кўпроқ совринларга эгалик қилиш

Испания 19 Декабр 2016 649

«Барселона» футбол клуби бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати доирасида «Эспаньол»га қарши ўтказилган учрашув (4:1) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Эспаньол» худди биз кутгандек ўйин намойиш этди. 2017 йил анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда, сабаби чемпионлик учун кураш бу сафар жуда мураккаб кечмоқда. Бироқ, бизга ўзимизнинг ўйинимиз ёқмоқда. Ҳа, ҳозирча ўзимиз истаган ўринда эмасмиз. «Реал» ҳам ажойиб мавсум ўтказаётганини ёддан чиқармаслик лозим. Асосийси – мавсум якунига кўра кўпроқ совринларга эгалик қилиш.

Месси ҳақида илиқ фикрларни билдиришдан тўхтамайман. Унинг майдонда қиладиган иши – жуда ноёб бир ҳодисадир. Бизда бунга «Камп Ноу» стадионида ҳар икки ҳафтада гувоҳ бўлиш имкони бор», - деди Энрике.

Маълумот учун, «Барселона» 16 учрашувдан сўнг турнир жадвалининг 2 поғонасида бормоқда. У биринчи ўринда кетаётган «Реал»дан 3 очкога ортда қолмоқда. Шу билан бир қаторда, мадридликлар бир ўйин кам ўтказишган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: