Эмерини ишдан бўшатиш «ПСЖ»га қимматга тушади

Франция 19 Декабр 2016 1854

«ПСЖ» жамоаси бош мураббийи Унай Эмери 5 ойлик фаолиятдан кейин клубни тарк этиши мумкин.

2018 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома бўйича Эмери ойига 420 минг евро миқдорида маош олиши белгиланган.

L’Equipe хабар беришича, бу шартнома бир томонлама бузилса, парижликлар раҳбарияти Эмерига компенсация сифатида 10,5 миллион евро тўлаши керак бўлади. 

Ёзда «Пари Сен-Жермен» Лоран Бланни ва унинг мураббийлар штабини муддатидан олдин истеъфога чиқаргани учун 22 миллион евро миқдорида товон пули тўлаганди.

Бундан олдинги хабарларда Эмерининг ўрнига Луи ван Гаал, Роберто Манчини ва Фабио Капелло каби мутахассислар даъвогар экани ҳақида айтилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: